АсосийSport

Англия Лига Кубоги. "Халл Сити" пенальтилар сериясида "Ньюкасл"ни таслим қилди

Англия Лига Кубоги мусобақасининг чорак финалида "Халл Сити" жамоаси "Ньюкасл" футболчиларига қарши баҳс олиб борди. 

Қизғин курашларга бой кечган ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Учрашувнинг асосий вақтида ҳисоб очилмагач, қўшимча таймлар ўйналди. 

98-дақиқага келиб Диаме ҳисобни очиб, "Ньюкасл"ни олдинга олиб чиқди. Аммо "қарғалар"нинг қувончи узоққа чўзилмади. 1 дақиқадан кейин Снодграсс мувозанатни тиклади. 

Қўшимча таймда ҳам ғолиб номи аниқланмади. Пенальтилар сериясида эса "Халл Сити" кучлироқ бўлиб чиқди. 

"Халл Сити" – "Ньюкасл" 1:1

Пенальтилар серияси - 3:1

Голлар:  0:1 – 98 Диаме, 1:1 – 99 Снодграсс. 

"Халл Сити" – Якупович, Доусон, Магуайр, Робертсон (Таймон, 79), Хаддлстоун, Аль-Мухаммади (Уир, 79), Мейлер, Ливермор (Хенриксен, 79), Снодграсс, Диоманде, Мбокани.

"Ньюкасл" – Зельс, Кларк, Ласселс, Лазаар, Хэйден (Мерфи, 105), Ритчи (Атсу, 81), Анита (Йедлин, 109), Диаме, Шелви, Гуффран, Гэйл.

Огоҳлантиришлар:  Снодграсс (45), Хэйден (63), Гуффран (67), Робертсон (77), Хаддлстоун (89), Ласселс (89).

Четлатиш:  Мбокани (89).

Бошқа янгиликлар