АсосийЖамият

Сергелидаги кўп қаватли уйлар яқинида ёнғин содир бўлди (видео)

Содир бўлган ёнғин натижасида очиқ майдондаги қуруқ ўт ёнгани маълум қилинди.

'Сергелидаги кўп қаватли уйлар яқинида ёнғин содир бўлди (видео)'ning rasmi

Янгиҳаёт туманида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ФВБ хабар берди. 

Маълум бўлишича, бугун, 11 июль куни соат 11:52 да Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт тумани, "Олчазор" маҳалласи 10-ҳудудда очиқ майдонда қуруқ ўт ёнган.

Маълумотларга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 11:59 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:15 да ўчирилган. Содир бўлган ёнғин натижасида очиқ майдонда қуруқ ўт ёнган.

Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Бошқа янгиликлар