АсосийЖамият

Тошкентда учта машина иштирокидаги ЙТҲда уч киши жароҳатланди

Айни пайтда жароҳатланганларга биринчи ёрдам кўрсатилаётгани хабар қилинди

'Тошкентда учта машина иштирокидаги ЙТҲда уч киши жароҳатланди'ning rasmi

Сергели туманида содир бўлган йўл транспорт ҳодисасида уч киши жароҳатланди. Бу ҳақда пойтахт ИИБ ЙҲХБ хабар қилди.

Маълум бўлишича, бугун, 9 июль куни  соат 19:40 ларда Сергели тумани Қипчоқ кўчасида 3 та автомашина 2 та  Спарк ва 1 та Ҳонда русумли автомашиналари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Ҳозирда ЙТҲ оқибатида 3 нафар фуқароларга тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилмоқда. Ҳолат бўйича қўшимча маълумот берилади. 

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

    Бошқа янгиликлар