АсосийDunyo

Тўрт нафар ҳиндистонлик талаба Россиянинг Волхов дарёсида чўкиб кетди

'Тўрт нафар ҳиндистонлик талаба Россиянинг Волхов дарёсида чўкиб кетди'ning rasmi

Тўрт нафар ҳиндистонлик талаба Россиянинг Волхов дарёсида чўкиб кетди. Бу ҳақда "Reuters" хабар берди. 

Талабалар Новгород давлат университетида тиббиёт йўналишида таҳсил олаётган бўлган. Улар Ҳиндистоннинг ғарбий Маҳараштра штати, Жалгаон туманидан Россияга келган.

Чўмилиш мақсадида дарё бўйига борган 5 талабанинг 1 нафари яқин атрофдаги фуқаролар томонидан қутқарилган. 2 талабанинг жасади сувдан олиб чиқилган. Яна икки талаба бедарак йўқолган деб эълон қилинган.

Ҳиндистон оммавий ахборот воситаларининг хабарига кўра, талабалар 18 ёшдан 20 ёшгача бўлганликлари айтилмоқда.

"Санкт-Петербургдаги Консуллик ўлик қолдиқларни репатриация қилиш учун маҳаллий ҳокимият билан мувофиқлаштирмоқда", – дейилади баёнотда.

    Бошқа янгиликлар