“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, Фарғона водийси вилоятларида кечга томон ёмғир ёғиши мумкин. Хоразм, Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 25-27 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 5-10° илиқ бўлади.
Пойтахтда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 7-9° илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 3° совуқ-2° илиқ бўлади.






