Аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш, қишки таътил муносабати билан талабаларни доимий яшаш жойларига етиб олишлари учун Самарқанд – Урганч – Самарқанд йўналишида қўшимча қатновлар йўлга қўйилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлигининг Матбуот хизмати хабар бермоқда.
2023 йилнинг 27 декабрь кунига қадар ҳар куни Самарқанд шаҳар, Катта Ўзбек трактида жойлашган Бухоро бекатидан (Галаосиё) соат 18:00 да қўшимча автобуслар ҳаракати ташкил этилмоқда.
“Мухтор нур транссервис” ва “Градерой травел” МЧЖга тегишли замонавий 3 та автобус бир вақтнинг ўзида Самарқанд шаҳридан жўнаб кетади. Йўл кира нархи бир йўловчи учун 120 минг сўм.






