Солиқ тўловчилар календар йилда ўзлари тузган назорат қилинадиган битимлар тўғрисида солиқ органларини хабардор қилиши шарт.
- Солиқ кодекси 182-модда
Хабарнома йил якуни билан йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатидан кечиктирмай (15-феврал, 1-март, 25-март) юборилиши лозим.
Бироқ, айрим корхоналар 2022-йилда назорат қилинадиган битимларни тузган бўлсада, бу ҳақда солиқ органини хабардор қилмаган.
Солиқ тўловчиларга Солиқ кодекси билан белгиланган мажбуриятларини эслатиш учун Солиқ қўмитаси томонидан такроран эслатма-хабарномалар юборилмоқда.
Назорат қилинадиган битимлар тўғрисидаги хабарнома Солиқ қўмитасининг my3.soliq.uz сайти орқали юборилади.
Хабарномани солиқ органига юбориш учун сайтдаги шахсий кабинетдан қуйидагилар кетма-кетликда танланади:
- Хизматлар;
- Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда солиқ маъмурчилиги доирасида кўзда тутилган хабарномаларни давлат солиқ хизмати органларига юбориш;
- Назорат қилинадиган битимлар тўғрисида хабарнома.
Хабарномани юбориш бўйича қўшимча саволлар юзага келганда Солиқ қўмитасининг 71 244-98-09 (ички рақам: 01879, 01243, 01622, 01620, 01281) телефон рақамларига қўнғироқ қилишингиз мумкин.






