Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистонга 272,6 тонна авакадо импорт қилинган.
Авакадо импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 33,2 тоннага ошган.
2023 йилнинг 11 ойида Ўзбекистон энг кўп авакадо импорт қилган давлатлар:
- Қозоғистон – 134,4 тонна;
- Туркия – 101,7 тонна;
- Кения – 26,7 тонна;
- Хитой – 7,4 тонна;
- Перу – 1,2 тонна;
- Россия – 1,1 тонна.






