“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун кундузи республика ҳудуди бўйича баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, Фарғона водийси вилоятларида кечга томон бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 2-7° илиқ, шимолда 2° совуқ-3° илиқ бўлади.
Пойтахтда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 3-5° илиқ бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қор ёғади, туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 0-5° илиқ бўлади.






