АсосийJamiyat

Жорий йилнинг 11 ойида 2 млрд долларлик туризм хизмати экспорти амалга оширилди - Туризм қўмитаси

'Жорий йилнинг 11 ойида 2 млрд долларлик туризм хизмати экспорти амалга оширилди - Туризм қўмитаси'ning rasmi

Миллий матбуот марказида Ўзбекистон иқтисодиётининг энг тез ривожланаётган ва истиқболли тармоқларидан бири – туризм соҳасида ортда қолган даврда амалага оширилаётган ислоҳотлар юзасидан оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар учун матбуот анжумани ташкил этилди. Бу ҳақда ўз мухбиримиз хабар бермоқда. 

Тадбирда Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси масъуллари, оммавий ахборот воситалари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Таҳлилларга кўра, пандемиядан сўнг, Ўзбекистонга келаётган хорижлик сайёҳларнинг йиллик ўртача ўсиши 20 фоиздан ортмоқда.

2023 йилнинг январь-ноябрь ойларида мамлакатга 6 млн 134 минг нафар хориж фуқаролари ташриф буюрди. Йил якунига қадар, бу кўрсаткич 7 млн нафарга етиши прогноз қилинмоқда. Мавжуд рақамларни 2022 йилнинг 11 ойидаги натижалар билан солиштирганда, шу йилда айрим давлатлардан бир неча каррага туристлар сони кўпайганини кўриш мумкин.

Жорий йилнинг 11 ойида 2,0 млрд АҚШ долларлик туризм хизмати экспорти амалга оширилди. Бир нафар туристнинг мамлакатда бўлиш давомида ўртача харажати 326 долларни ташкил қилмоқда (2021 йилда 224 долларни ташкил қилган).

Бу кўрсаткич давлатлар кесимида қаралганда бир нафар Узоқ шарқ ва Европа давлатларидан келган сайёҳ 1 минг 66 доллар (2021 йилда 709 доллар), МДҲ давлатлари эса 743 доллар (2021 йилда 635 доллар) қўшни давлатлардан ташриф буюрганлар 154 доллардан 257 долларгача мамлакатда маблағ қолдирмоқда.

2023 йилда “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида мамлакат бўйлаб 20 млн нафар маҳаллий сайёҳлар ташрифи прогноз қилинган эди. Бу кўрсаткич, 11 ой давомида 20,6 млн.гa етди.
Шу йилда, бевосита Қўмита кўмагида ҳудудларда 1000 нафардан ортиқ имконияти чекланган бўлган шахслар ва 570 минг ёшлар саёҳатлари ташкил этилди.

Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар тилларида юритилувчи 7 тилда “Табаррук зиёрат” платформаси ишга туширилди ва дастлабки босқичда мамлакатдаги 100 та зиёрат объекти платформага киритилди.

2023 йилнинг дастлабки 11 ойида ҳудудларда 183 та янги меҳмонхона (ўринлар сони 11 342 та) ва 207 та хостел (ўринлар сони 7 237 та)янгидан ишга тушди. Жами жойлаштириш воситалари сони 5 365 та, улардаги ўринлар сони 142 038 тага етказилди.

Хонадонларда 333 та оилавий меҳмон уйи (ўринлар сони 3 092 та) ташкил қилиниб, уларнинг умумий сони 3 305 та (ўринлар сони 29 300 та)га етди.

Туристлар учун хизмат кўрсатувчи 810 та янги туристик ташкилотлар ва турагентлар фаолияти йўлга қўйилиши натижасида уларнинг сони 2 649 тага етказилди.

2023 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига умумий қиймати 8,1 трлн. сўмлик 448 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилди (8 191 та янги иш ўринлари яратилган). Йил якунига қадар 1,4 трлн. сўмлик 60 та лойиҳа ишга тушади.

Йил бошидан туризм ва унга ёндош соҳаларда 70 мингта янги иш ўринлари яратилди.

Ўзбекистон туризм салоҳиятини Европа, Шимолий Америка, Осиё-Тинч океани, Яқин Шарқ, Хитой ва Марказий Осиё минтақаларида кенг тарғиб қилиш мақсадида “ББC WОРЛД НЕWС” (умумий аудиторияси 600 млн.), “СНН” (умумий аудиторияси 1 млрд.) ва “ЭУРОНЕWС” (умумий аудиторияси 800 млн.) халқаро медиакорпорациялари, шунингдек, “Ctrip.com” онлайн саёҳат платформаси (умумий аудиторияси 500 млн.) ва “Виса Фасилитатион Сервисес Глобал” (умумий аудиторияси 100 млн.) ташкилотлари билан шартномалар асосида халқаро миқёсда мамлакатимиз имиджи илгари сурилди.

Жорий йилда дунёнинг етакчи мамлакатларида бўлиб ўтган 14 та халқаро туризм ярмаркаларида Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти намойиш этилди.

Йил бошидан бугунги кунга қадар 30 га яқин Ўзбекистонга халқаро даражадаги инфо ва пресс турлар ташкил қилинди.
Охирги 3 йилда туризм соҳасида кадрлар тайёрлашга ихтисослашган олий таълим муассасалари сони 16 тадан 30 тага, уларда таълим олувчи талабалар сони эса мос равишда 4 100 нафардан 11 500 нафаргача ошган. 2020 йилда олий таълим муассасаларида туризм соҳасида таълим берувчи педагогларнинг илмий салоҳияти 24,2 фоизни ташкил этган бўлса, 2023 йилда ушбу кўрсаткич 37,6 фоизга етди.

Халқаро тажрибадан келиб чиқиб, жорий йилда Туризм Қўмитаси ҳузуридаги жами 10 та профессионал таълим муассасаларида ўқувчиларга амалий дарсларни ўргатиш мақсадида лаборатория хоналари ташкил этилди. Ушбу мақсадлар учун жами 3 млрд сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилди.

    Бошқа янгиликлар