2023 йилда Америка кўчаларида доимий уй-жойи бўлмаганлар сони рекорд даражадаги 650 мингга этди. Бу рақамлар АҚШ уй-жой ва шаҳарсозлик департаменти томонидан тақдим этилган, деб ёзади "ТАСС".
Департамент маълумотларига кўра, Қўшма Штатлардаги уйсизларнинг 40 фоизи афро-америкаликлар, тўртдан бир қисми кексалар ва 10 фоиздан камроғи испан миллатига мансуб фуқаролардир. Америкалик уйсизлар орасида сўнгги йилларда мамлакатга келган кўплаб қочқинлар ҳам бор.
Бошпанасизликка барҳам бериш бўйича миллий альянс таъкидлаганидек, мамлакат раҳбарияти кўчирилганлар учун бошпана бериш, шунингдек, уларга иш ва уй-жой билан таъминлашда тезроқ ишлаши керак.






