Украинада маҳаллий депутат қишлоқ кенгаши мажлиси ўртасида гранаталарни портлатиб юборди. Бу ҳақда Украина миллий полицияси ўзининг Телеграм-каналида маълум қилди.
Ҳодиса Украинанинг Закарпат вилоятидаги Керетский қишлоғида содир бўлган. Оқибатда 26 киши тан жароҳати олди, улардан 6 нафарининг аҳволи оғир.
Бундан ташқари, шифокорлар гранаталарни олиб келган одамни жонлантиришга ҳаракат қилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, буни Украина президенти Владимир Зеленскийнинг “Слуга народа” партиясидан депутат Сергей Батрин амалга оширган.
“Ҳодиса жойида барча тегишли хизматлар, полиция тергов гуруҳи, портловчи моддалар бўйича экспертлар ва криминологлар ишламоқда. Бирламчи тергов ҳаракатлари давом этмоқда”, — деди Миллий полиция вакиллари.
Аввалроқ Олий Раданинг “Слуга народа” партиясидан сайланган депутати Александр Кунитскийга нисбатан жиноий иш очилган эди. Тергов маълумотларига кўра, эркак Украинадан чет элга ноқонуний саёҳат қилишга рухсат берган.






