АсосийDunyo

Қозоғистоннинг Темиртау шаҳридаги асосий сув таъминоти музлаб қолди

'Қозоғистоннинг Темиртау шаҳридаги асосий сув таъминоти музлаб қолди'ning rasmi

Қозоғистоннинг Темиртау шаҳридаги асосий сув таъминоти тизими аномал совуқ сабаб музлаб қолди. 

Бу ҳақда zamon.uz хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, шаҳарнинг шарқий қисми ичимлик сувисиз қолган. Таъмирлаш бригадалари қувурларни иситишга ҳаракат қилмоқда. 

Қувурнинг 20 метрга яқин қисми музлаб қолган.

Фотосуратда иситиш магистралидаги кучланишнинг оқибатлари кўрсатилган.

Охирги кунларда Қозоғистонда кузатилаётган ғайритабиий совуқ сабаб коммунал хизматларда ҳам турли авариялар содир бўлмоқда. Хусусан, 9 декабрь куни тунда Балхаш ва Ақтау шаҳарларида иссиқлик таъминоти тармоқларидаги узилишлар туфайли айрим уйлар иссиқликсиз қолган, Атирауда эса музлама сабаб сув олиш иншоотлари тўхтаб қолган ва уйларга сув етказиб беришда муаммолар юзага келган.

Шунингдек, Экибастуз ИЕСда кул қувурида ҳам носозлик кузатилган. Оқибатда, иссиқ сув қозон цехи ва қозон насос станцияси сув остида қолган.

    Бошқа янгиликлар