Ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши туфайли Қашқадарё вилоятдаги мавжуд автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларига табиий газни етказиб бериш жорий йилнинг 8 декабридан ҳар кунлик эрталаб соат 06:00дан соат 15:00га қадар белгиланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимининг матбуот котиби хабар бермоқда.
"Вилоятимиздаги барча ҳайдовчилардан ўз автоуловларига газ тўлдиришда ҳар кунлик белгиланган 06:00 – 15:00 вақт оралиғида газ тўлдириш ишларини техника хавфсизлиги қоидалари асосида амалга оширишларини сўраймиз", - дейлади хабарда.
Андижон ва Қорақалпоғистондаги метан газ "заправка"ларга ҳам чеклов киритилгани ҳақида хабар берган эдик.






