АсосийJamiyat

“Док-1 Макс” судида ўзбекистонлик мансабдор Ҳиндистоннинг яна 11 та дори воситасини қайта рўйхатдан ўтказиш учун 88 минг доллар сўрагани маълум бўлди

'“Док-1 Макс” судида ўзбекистонлик мансабдор Ҳиндистоннинг яна 11 та дори воситасини қайта рўйхатдан ўтказиш учун 88 минг доллар сўрагани маълум бўлди'ning rasmi

Ўзбекистонда 65 нафар боланинг ўлимига сабабчи дея қаралаётган “Док-1 Макс” сиропи бўйича бўлиб ўтаётган суднинг навбатдаги мажлисида ўзбекистонлик амалдорлар ҳиндистонлик яна бир ишлаб чиқарувчининг 11 та дори воситасини қайта рўйхатдан ўтказиш учун 88 минг доллар талаб қилиб, олдиндан 50 минг доллар олгани маълум қилинди. Бу ҳақда “Дарё” хабар бермоқда. 

Гувоҳнинг маълумот беришича, у пул масаласида “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУК раҳбари ўринбосари Н.М. билан мулоқот қилган. 

Унинг қўшимча қилишича, сўралган 88 минг долларнинг 50 минг доллари мансабдорнинг ёрдамчиси орқали иш бошидан олинган. Қолган миқдори эса иш битганидан кейин олиниши ҳақида келишилган. Бироқ, “Док-1 Макс” машмашалари бошланиб қолгани боис, 11 та дорини рўйхтадан ўтказиш тўхтаб қолган ва ваъда бажарилмаган. Олинган пул эса қайтариб берилган.

Гувоҳнинг билдиришича, у дориларни қайта рўхатдан ўтказиш учун давлатга тўланиши лозим бўлган ҳар бир дори учун 15 миллион сўмдан — 165 миллион сўм пулни ҳам тўлаган.

    Бошқа янгиликлар