АсосийDunyo

Ғазодаги вайроналар остида 1200 га яқин одам бўлиши мумкин

'Ғазодаги вайроналар остида 1200 га яқин одам бўлиши мумкин'ning rasmi

Исроил кучлари томонидан Ғазо секторини бомбардимон қилиш чоғида қулаган бинолар вайроналари остида камида 1200 киши қолган бўлиши мумкин. Бу ҳақда Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Ашраф ал-Қудра маълум қилди.

“Фаластин ҳукуматига Ғазодаги бинолар вайроналари остида бедарак йўқолганлар бўйича 1200 га яқин мурожаат келиб тушган”, — деб таъкидлади ал-Қудра. 

Унинг қўшимча қилишича, 500 га яқин мурожаат йўқолган болалар билан боғлиқ.

“Умид қиламизки, уларнинг кўплари ҳали тирик”, — деди Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили.

 

    Бошқа янгиликлар