АсосийSport

Златан Ибраҳимович “МЮ”даги фаолиятида биринчи марта голли пасни амалга оширди

“Манчестер Юнайтед” жамоаси ҳужумчиси Златан Ибраҳимович ушбу клубдаги фаолияти давомида биринчи марта голли пас берди.

Ушбу ҳодиса “МЮ”нинг “Манчестер Сити”га қарши (1:0) Англия Лига Кубогида содир бўлди. Айнан унинг узатмасидан сўнг Хуан Мата гол урди ва ушбу гол учрашувда ягоналигича қолди.

Қайд этиш керакки, швециялик 35 ёшли футболчи “МЮ”даги 14-ўйинида ушбу натижани қайд этди. Ҳозирда унинг ҳисобида 6 та гол мавжуд.

Бошқа янгиликлар