16 октябрдан бошлаб Тошкент Марказий вокзали ўз фаолиятини аввалги жадвал бўйича бошлайди. Бу ҳақда "Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ матбуот хизмати эълон берди.
Тошкент Марказий вокзалидан қатновчи маҳаллий йўналишларга саёҳатни аввалгидек Тошкент Марказий вокзалидан давом эттириш мумкин.
Яъни юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб”, тезюрар “Шарқ”, “Насаф”, “Ўзбекистон” поездлари ва “Тошкент — Волгоград — Тошкент” йўналишида ҳаракатланувчи йўловчи поездлар аввалгидек Тошкент Марказий вокзалидан ҳаракатланади.
Ҳозирда Тошкент Марказий вокзали ва Тўқимачи бекатидан ҳаракатланаётган шаҳарлараро Хожикент, Гулистон, Ангрен, Хаваст, Бекобод йўналишларидаги поездлар 16 октябрь санасидан бошлаб Тошкент Жанубий вокзалидан ҳаракатланади.






