Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Швейцариянинг “GLOBOGATE Concept AG.” ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик келишувига асосан тажрибали тиббиёт ходимларини Германия тиббиёт муассасаларига ишга жалб қилиш дастури ишлаб чиқилган. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар қилмоқда.
Номзодлар учун талаблар:
Умумий ҳамширалик учун – шифохонанинг турли бўлимларида камида 2 йиллик тажрибага эга ҳамширалар (фақат беморларни парваришлаган) бўлиши;
39 ёшдан ошмаган бўлиши;
шифохонада иш тажрибасига эга бўлиши (стоматолог, ўқитувчилик ва доришунослик, гинекология, шошилинч тез тиббий ёрдам, педиатрия, поликлиника-патронаж, акушерлик соҳасида шуғулланган номзодлар қабул қилинмайди);
судланмаган бўлиши;
жисмонан соғлом бўлиши;
тиббиёт коллежи (фақат 3 йиллик диплом ёки ОМХ) тамомлаган бўлиши;
беморларга ғамхўрлик қилиш қобилиятига эга бўлиши;
Ангрен шаҳрида ташкил этиладиган немис тили курсларида 10 ой давомида ўқиш (2 босқичли танловлардан муваффақиятли ўтган номзодларгина дастурда иштирок этади);
номзодлар немис тили курсларида қатнашаётган вақтда меҳнат фаолияти билан шуғулланмаслиги;
Тошкент шаҳридаги Гёте институти имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиши;
Лойиҳада иштирок этиш истагида бўлган фуқароларга қуйидаги шароитлар яратиб берилади:
Ангрен шаҳрида бепул турар жой;
ўқув хонаси;
ойлик стипендия (6 ой).
Шунингдек, “ГЛОБОГАТЕ Cонcепт АГ.” қуйидаги харажатларни қоплаб беради ва хизматларни кафолатлайди:
немис тили ўқитувчиси ва ўқув материаллари;
тил даражаси учун Тошкентдаги Гёте институтида имтиҳон топшириш;
ҳужжатларни таржима қилиш ва тасдиқлаш;
ўқув дастурини муваффақиятли тамомлаган номзодлар учун виза олиш ва Германияда ишга жойлашиш;
Тошкент халқаро аеропортидан Германияга авиачипта ва Германиядаги аеропортдан иш жойигача трансфер;
меҳнат шароитлари немис ҳамширалари билан бир хил (ойлик 2 450 € дан бошланади, нафақа, суғурта, таътил) ва бутун жараён давомида доимий қўллаб-қувватлаш.
Мурожаат учун: 71-202-33-55 (ички рақам 66) ёки 1282 қисқа рақами.






