АсосийJamiyat

Тошкентнинг Бектемир туманида иссиқ сув 13 кунга ўчирилади

'Тошкентнинг Бектемир туманида иссиқ сув 13 кунга ўчирилади'ning rasmi

Қурилаётган янги қозонхонанинг иссиқлик тармоқларини реконструкция қилинган қисмга уланиши муносабати билан Водник даҳасининг айрим ҳудудларида 7 сентябрь куни соат 9:00 дан 20 сентябрь соат 20:00 гача иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади.

29, 30, 31, 32, 33, 34, 36, 37, 39 ва 40-уйлар, шунингдек, 2 та маъмурий бино. 

Иссиқ сув таъминотини қайта тиклаш юқорида айтиб ўтилган ишлар тугаши билан (8 сентябрь соат 20:00 дан кейин) амалга оширилади.

Ушбу чора Тошкент шаҳридаги иссиқлик таъминоти тизимини модернизация қилиш ва ҳудудда ёпиқ иссиқлик таъминоти тизимига ўтиш доирасида янги қозонхона ва тегишли жиҳозларни улаш учун зарур.

    Бошқа янгиликлар