АсосийJamiyat

Калтакланган ўқитувчи Умида Турсунова иши шахсан вилоят ҳокими назоратига олинди

'Калтакланган ўқитувчи Умида Турсунова иши шахсан вилоят ҳокими назоратига олинди'ning rasmi

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Сариосиё туманидаги 28-сонли мактаб директори Умида Турсунованинг ҳолидан хабар олиш учун туман тиббиёт бирлашмаси шифохонасига борди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Сариосиё туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари берган ташхисларига кўра Умида Турсуновага бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, бошнинг пешона тепа энса соҳаси кўплаб эзилиб йиртилган жароҳатлари, иккала кўз юқори ва пастки қовоқларга қонталашиш диагнози қўйилган.

Умида Турсуновага Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сурхондарё филиали мутахасислари томонидан консултация қилиниб, зарур тиббий ёрдамлар кўрсатилмоқда. Айни вақтда беморнинг аҳволи барқарор. Уни РШТЁИМ вилоят филиалига кўчириш чораси кўрилмоқда. 

Вилоят ҳокими Умида Турсуновага шикаст етказган айбдорнинг қонунга мувофиқ жавобгарликка тортилишини ҳамда унинг тўлақонли даволанишини ўз назоратига олганлигини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, мактаб директори У.Т. мактаб ўқитувчиси Д.К.нинг дарс соатларини асоссиз равишда камайтириганлиги сабабли турмуш ўртоғи Й.М. томонидан уриб, енгил тан жароҳати етказилган. 

    Бошқа янгиликлар