АсосийJamiyat

Саида Мирзиёева АҚШ элчиси Жонатан Хеник билан учрашди

'Саида Мирзиёева АҚШ элчиси Жонатан Хеник билан учрашди'ning rasmi

Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева 31 август куни Қўшма Штатларнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Хеник билан учрашди.

Суҳбатда Ўзбекистон-АҚШ ҳамкорлигига оид долзарб масалалар, ўзаро муносабатларни яна кенгайтириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, жорий йилнинг сентябр ойида Ўзбекистон делегациясининг АҚШга бўлажак ташрифи билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Жонатан Хеник АҚШ Ўзбекистоннинг мустақиллиги, ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетига содиқ эканини тасдиқлади.

"Америка томони Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаши, иқтисодиёт, таълим, соғлиқни сақлаш каби турли соҳаларда алоқаларни янада чуқурлаштиришдан ўзаро манфаатдор эканлигини билдириб, АҚШ мамлакатимиз мустақиллиги, ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетига содиқлигини тасдиқлади", деб ёзди Саида Мирзиёева.

    Бошқа янгиликлар