АсосийJamiyat

Ўзбекистондан Россиянинг Белгород вилоятига 12 тонналик гуманитар ёрдам юборилди

'Ўзбекистондан Россиянинг Белгород вилоятига 12 тонналик гуманитар ёрдам юборилди'ning rasmi

Жорий йилнинг 26 августи оғирлиги тахминан 12 тонна бўлган гуманитар юк Белгород вилоятининг Шебекинский тумани аҳолисига етказилди. Юкда болалар ва катталар кийим-кечаклари ва поябзаллари, дори-дармонлар, шунингдек, биринчи синф ўқувчилари учун мактаб тўпламлари мавжуд. Инсонпарварлик ёрдами Ўзбекистон Республикасининг давлат, жамоат ва нодавлат ташкилотлари орқали амалга оширилди. Бу ҳақда Россия ТИВнинг расмий вакили Мария Захарова брифингда хабар берди.

Россия томони Ўзбекистон раҳбарияти ва унинг фуқароларига икки мамлакат ўртасидаги мустаҳкам дўстлик анъаналарига, ҳар томонлама стратегик шерикликка асосланган муносабатларнинг юксак даражасини акс эттирувчи, юракдан чиққан ушбу хайрихоҳлик учун чуқур миннатдорлик билдиради.

 

    Бошқа янгиликлар