АсосийJamiyat

Москвадаги Домодедово аэропорти ёпилди. Uzbekistan Airways самолётлари йўналишлари ўзгартирилди

'Москвадаги Домодедово аэропорти ёпилди. Uzbekistan Airways самолётлари йўналишлари ўзгартирилди'ning rasmi

Москвадаги Домодедово халқаро аэропортининг ҳаво ҳудуди ёпилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

Шу сабабли Uzbekistan Airways’нинг қуйидаги авиақатновлари захирадаги аэропортларга йўналтирилди:

HY611 рейси Самара халқаро аэропортига

HY9615 рейси Қозон халқаро аэропортига

HY9613 рейси эса Санкт-Петербург халқаро аэропортига

"Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!" - дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар