АсосийJamiyat

Бугун ҳам Фарғона водийсида ёмғирли об-ҳаво давом этади

'Бугун ҳам Фарғона водийсида ёмғирли об-ҳаво давом этади'ning rasmi

Бугун кундузи республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси вилоятларида эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 23-28° бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 24-26° бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 15-20° бўлади.

    Бошқа янгиликлар