Қозоғистонда барча синфлар учун барча фанлар бўйича ўқув режаси икки ҳафтага қисқартирилади. Бу ҳақда “Спутник Қозоғистон” хабар қилмоқда.
Маълум филинишича, 34 ҳафталик ўқув йилига қайтиш муносабати билан намунавий ўқув дастурларига ўзгартиришлар Қозоғистон Таълим вазирлиги томонидан тайёрланди.
25 август куни бўлиб ўтган август конференциясида Бош вазир ўринбосари – Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири Тамара Дуйсенова Таълим вазирлигининг қарори шошқалоқлик билан қабул қилинганини айтган эди. У 34 ҳафталик ўқув йилига қайтишни, яъни 25 май куни якунлашни таклиф қилди.
Барча фанлар бўйича ўқитиш соатларини қисқартириш тўғрисидаги буйруқ лойиҳаси Опен НПА веб-сайтида эълон қилинган.
Шундай қилиб, биринчи синф ўқувчилари учун дарс соатлари 114 соатдан 102 соатга қисқарди.
1-4-синфлар учун меҳнат таълимига аввал тасдиқланган 35 соат ўрнига йилига 33 соат вақт ажратилади. 7-9-синф ўқувчилари учун алгебра фанидан 108 соат ўрнига 102 соат, геометриядан 72 соат ўрнига 68 соат, кимё ва география фанлари ҳам ўзлаштирилади. 5-9-синфлар учун информатикадан 36 соат ўрнига 34 соат, 5-9-синфлар учун жисмоний тарбия 108 соат ўрнига 102 соат ажратилган.
36 ҳафталик ўқув йилига ўтиш зарурий қўшимча тайёргарликни талаб қилади, дейилади ҳужжатда. 2023-2024 ўқув йили 2023 йил 1 сентябрдан 2024 йил 25 майгача давом этади.






