Бугун Тошкентда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан "ПроРун" югуриш мактаби билан ҳамкорликда экологик югуриш – "UZPLOGGING" ўтказилди.
Жамоатчилик эътиборини атроф-муҳитнинг пластик билан ифлосланиши муаммосига жалб қилиш, мамлакатимиз аҳолиси ўртасида соғлом турмуш тарзи ва югуришни тарғиб қилиш, Қорақалпоғистондаги ёввойи ҳайвонларни суғориш жойлари учун геомембранага қайта ишлаш учун пластмасса йиғиш, мамлакат аҳолисини, жумладан, ёш авлодни плоггинг билан таништириш мақсадида ташкил этилган мазкур тадбирда 200 га яқин иштирокчи қатнашди.
Бугун эрта тонгда иштирокчилар "Ekopark"даги қабул пункти ҳудудида жам бўлишди ва бир вақтнинг ўзида пластик чиқиндиларни тўплашга киришдилар.
“Ушбу акция орқали биз 400 мингдан ортиқ иштирокчилар орқали 500 минг. тоннадан ортиқ чиқиндиларни йиғиб олишга муваффақ бўлдик”, — деди экология вазири ўринбосари Жусипбек Казбеков.
Танловда ҳар бир иштирокчи топширган пластик чиқинди оғирлигини ўлчашда тарозилар қўлланилди. Ташкилотчиларнинг шартларини бажарган барча иштирокчиларга қайта ишланган пластикдан тайёрланган медаль, футболка ва пул мукофоти берилди.






