АсосийJamiyat

Ангренда 2 та юк машинаси ва "Cobalt" иштирокида ЙТҲ содир бўлди (видео)

'Ангренда 2 та юк машинаси ва "Cobalt" иштирокида ЙТҲ содир бўлди (видео)'ning rasmi

Тошкент вилоятида 2 та юк машинаси ва "Cобалт" иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди. 

Жорий йилнинг 27 август куни соат тахминан 03:30 ларда Тошкент вилояти Ангрен шаҳар ҳудудидан ўтган халқаро аҳамиятга эга бўлган А-373 автомобил йўлининг 183 километрида ҳайдовчи 1985-йилда туғилган Хоразм вилоятида истиқомат қилувчи Ж.Ж. “Шаcман” русумли юк автотранспорт воситасини бошқариб кетаётиб, ўзи билан бир йўналишда олдинда ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи 1995-йилда туғилган Наманган вилоятида яшовчи М. Ў. бошқарувидаги "Cobalt" ва 1989-йилда туғилган Фарғона вилоятида яшовчи Т.С. бошқарувидаги “VOLKSWAGEN CRAFTER” русумли юк автомашиналари билан тўқнашиб, йўл транспорт ҳодисаси содир этган.  

Шундан сўнг ушбу юк автомобили йўл четида ҳаракациз турган “Ман” русумли юк автомобилига урилиб тўхтаган.

Ушбу йтҳ натижада 2 нафар ҳайдовчи ва бир нафар йўловчилар тан жароҳати олиб, Ангрен шаҳар марказий шифохонасига ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Ангрен шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар