АсосийJamiyat

Тошкентдаги мактабга "Барби" фильмидаги актёр номи берилгани ҳақида хабарлар тарқалди

'Тошкентдаги мактабга "Барби" фильмидаги актёр номи берилгани ҳақида хабарлар тарқалди'ning rasmi

Тошкентдаги 61-мактабга "Барби" фильмидаги Кен ролини ижро этган актёр Раяна Гослинг номи берилгани ҳақида хабарлар тарқалди. 

 Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар юзасидан маълумот берди.

Маълум қилинишича, бугунги кунда пойтахтнинг ўн икки туманида 323 та умумтаълим мактаби фаолият кўрсатиб келмоқда. Уларнинг бирортасига алоҳида ном берилмаган.

Бошқарма маълумотларига кўра, Яшнобод туманидаги 61-сонли умумтаълим мактабига киноактёр Раяна Гослинг номи берилганлиги ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

    Бошқа янгиликлар