АсосийSport

Ўзбекистон клубларининг Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидаги рақиби маълум бўлди

'Ўзбекистон клубларининг Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидаги рақиби маълум бўлди'ning rasmi

24 август куни Куала-Лумпурда Осиё Чемпионлар лигасининг 2023/2024 йилги мавсуми учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. 

Ўзбекистоннинг ”Пахтакор”,   ”Насаф”, ”Навбаҳор“ ва АГМК футбол клубларининг ОЧЛнинг 2023/2024 йилги мавсуми гуруҳ босқичидаги рақиблари номи маълум бўлди.

АГМК таркибига Карим Бенземани қўшиб олган ”Ал-Иттиҳод“ билан, ”Навбаҳор” эса Неймар билан шартнома тузган ”Ал-Ҳилол“ билан ўйнайдиган бўлди.

Қуръа натижасига кўра, мусобақанинг Ғарбий минтақасидаги гуруҳлар қуйидагича кўриниш олди:

”А” гуруҳи: ”Пахтакор“ (Ўзбекистон), ”Ал-Файҳа“ (Саудия Арабистони), ”Аҳал” (Туркманистон), ”Ал-Айн” (БАА);

”Б“ гуруҳи: ”Ас-Садд” (Қатар), ”Насаф“ (Ўзбекистон), ”Ал-Файсали” (Иордания), ”Шаржа” (БАА);

”С“ гуруҳи: ”Ал-Иттиҳод” (Саудия Арабистони),       ”Сепаҳон” (Эрон), ”Эйр Форс“ (Ироқ), АГМК (Олмалиқ);

”Д” гуруҳи: ”Ал-Ҳилол” (Саудия Арабистони),          ”Нассажи Мозондарон” (Эрон), ”Мумбай Сити“ (Ҳиндистон), ”Навбаҳор” (Ўзбекистон);

”Е” гуруҳи: ”Персеполис“ (Эрон), ”Дуҳайл” (Қатар), ”Истиқлол” (Тожикистон), ”Ан-Наср” (Саудия Арабистони).

Гуруҳ босқичи учрашувлари қуйидаги саналарда бўлиб ўтади:

1-тур. 18−20 сентябрь;

2-тур. 2−4 октябрь;

3-тур. 23−25 октябрь;

4-тур. 6−8 ноябрь;

5-тур. 27−29 ноябрь;

6-тур. 4−6 ва 12−13 декабрь.

    Бошқа янгиликлар