АсосийDunyo

Ер юзини кучли геомагнит бўрони қоплади

'Ер юзини кучли геомагнит бўрони қоплади'ning rasmi

22 август, сешанба куни Ерда кучли геомагнит бўрони бошланди. Россия Фанлар академияси Лебедев номидаги физика институтининг рентген қуёш астрономияси лабораторияси мутахассисларининг маълум қилишича, у тўрт кун давом этади.

26 август, шанба куни геомагнит бузилишлари энг юқори чўққисига чиқиши кутилмоқда. Мутахассислар бўроннинг кучи G4 га етиши мумкинлигини истисно қилмаяпти.

Геомагнит бўронларининг таснифи беш даражага эга. G1 электр тармоқларида кичик узилишларга олиб келиши ва ҳайвонлар ва қушларнинг миграция йўлларига таъсир қилиши мумкин. Кучлироқ геомагнит бўронлар содир бўлганда, алоқа ва навигация тизимларида узилишлар юзага келади, деб хабар беради mir24.tv.

    Бошқа янгиликлар