АсосийDunyo

Доғистондаги портлашда тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани хабар қилинди

'Доғистондаги портлашда тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани хабар қилинди'ning rasmi

Аввал хабар қилганимиздек, 2023 йил 14 август куни Доғистонда ёқилғи қуйиш шохобчасида содир бўлган портлашда 30 га яқин одам ҳалок бўлди, яна 75 киши жароҳат олди. 

Махачқалъа чеккасида рўй берган портлашда тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда ТАСС агентлигига Доғистон раҳбари матбуот хизмати хабар берган

Йиғилишда Доғистон раҳбари Сергей Меликов Махачқалъа чеккасида ёқилғи қуйиш шохобчаси олдида содир бўлган портлаш натижасида хорижий давлатлар фуқаролари ҳалок бўлганини айтди.

"Дастлабки маълумотларга кўра, Махачқалъа чеккасида содир бўлган портлаш оқибатида тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган. Ҳалок бўлганларнинг оилаларига 1 миллион рубль миқдорида ёрдам кўрсатилади", - деди манба.

Фожиадан бир неча кун ўтиб Доғистон жамғармалари ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганларнинг оилаларига ёрдам кўрсатиш учун 100 миллион рублдан ортиқ маблағ йиғган.

    Бошқа янгиликлар