АсосийJamiyat

Қарийб 50 минг АҚШ долларини ноқонуний олиб чиқишга уринган шахс божхонада қўлга тушди

'Қарийб 50 минг АҚШ долларини ноқонуний олиб чиқишга уринган шахс божхонада қўлга тушди'ning rasmi

48 200 АҚШ долларини ноқонуний олиб чиқишга уринган шахс божхонада қўлга тушди. Бу ҳақда Тошкент вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Амалдаги тартибларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда доимий яшаш жойига эга бўлган ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга 100 миллион сўм эквивалентига тенг ёки ундан ошмайдиган миқдорда нақд хорижий валютани йўловчи божхона декларациясида кўрсатган ҳолда эркин олиб чиқиб кетишларига рухсат этилади.

Куни кеча, Ўзбекистон Республикасидан қўшни давлатга ўтиш учун “Ғишткўприк” чегара божхона постига пиёда ҳолда яшил йўлак орқали кириб келган фуқаро қўл юклари божхона кўздан кечирувидан ўтказилганида, қўл сумкаси ичидан йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган 48 200 АҚШ доллари нақд хорижий валютасини ноқонуний равишда олиб ўтаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда божхона органлари томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар