Эртага, 21 август куни Сергели туманининг битта маҳалласи таъмирлаш ишлари туфайли 1 кунга вақтинча газ таъминотидан узиб қўйилади. Бу ҳақда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ хабар берди.
Хабарга кўра, 21 август куни Софдил маҳалласида соат 11:00 дан 17:00 гача табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
Маълумот учун ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи аҳоли истеъмолчилари сони 472 та. Улгуржи истеъмолчилари сони эса 6 тани ташкил этади.






