Истанбулда такси ҳайдовчиси 57 ёшли йўловчини ўлдириб қўйди. Бу ҳақда Истанбулдаги ўзбеклар хабар қилди.
Такси ҳайдовчиси эркакни “қисқа масофа” деб олиб кетишдан бош тортган. Сўнг иккаласи ўртасида жанжал чиққан. Оқибатда зарбаларнинг биридан йўловчи ерга йиқилиб, бошидан олган жароҳат сабабли вафот этган.






