АсосийJamiyat

Ўзбекистонда талабаларнинг турар-жой билан таъминланишини назорат қилувчи марказ ишга тушди

'Ўзбекистонда талабаларнинг турар-жой билан таъминланишини назорат қилувчи марказ ишга тушди'ning rasmi

Талабалар турар жойлари ва ижара хонадонлари бўйича маълумотлар маркази ишга тушди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, барча давлат олий таълим муассасалари ҳудудига кириш жойларида махсус марказлар фаолияти йўлга қўйилди.

Бундан кўзланган асосий мақсад талабаларни турар жой билан таъминлашда навбатларнинг олдини олиш, талабаларнинг турар жойсиз қолишлари эҳтимолини бартараф этишдан иборат.

“Марказда кўнгилли лидер ёшлар ҳамда тюторлар фаолият юритиб, турар жойга муҳтож талабаларнинг ётоқхона ва ижара хонадонлари билан таъминланишини назорат қиладилар, уларга амалий ёрдам берадилар”, — дейилади хабарда.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг маълумотлар маркази талабалар шаҳарчасининг энг гавжум йўлакларида – вазирлик биноси ёнида жойлашган бўлиб, у штаб сифатида фаолият юритади.

Штабда барча олий таълим муассасаларида ташкил этилган маълумотлар марказига келиб тушган сўровлар ва амалга оширилган ишлар мониторинги юритилиб, талабаларнинг турар жой билан таъминланиши учун амалий кўмак кўрсатилади.

    Бошқа янгиликлар