АсосийJamiyat

Асосий мақсад – таълим муассасаларида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш

'Асосий мақсад – таълим муассасаларида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш'ning rasmi

Хорижий тилни билиш ҳаётда ўз ўрнини топишда асосий шартга айланиб улгурди. Она тилингиздан ташқари камида битта хорижий тилни билмас экансиз, жаҳон бўйлаб юқори даромадли иш ўрнига эга бўлиш, тажриба алмашиш, билимларни ошириш ҳақида ўйламасангиз ҳам бўлади.

Чет тили ўрганишни оммалаштириш бугунги таълим тизимидаги устувор мақсадлардан бирига айланди. Бунинг самараси эса ҳозир бутун мамлакат бўйлаб ёшлар орасида тил ўрганишга бўлган қизиқишнинг кескин ортиб кетганида яққол юзага чиқди.

“Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг туман (шаҳар) ҳамда вилоят босқичлари ташкил этилиб, 35 минг нафардан ортиқ ўқувчилар қамраб олинди.

Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги умумтаълим мактабларига 500 нафар хорижлик мутахассисларни жалб қилиш мақсадида “Seak teachers”, “Schrolle”, “Teach away”, “ODEPC”, “ISS”, “World teachers”, “Senior ecperts service”(SES) каби халқаро рекрутинг компаниялари билан музокаралар ўтказилиб, улардан тижорат таклифлари олинди.

Маълумот учун: 22 та хорижий давлатлардан 551 нафар хорижлик инглиз тили мутахассисларининг маълумотномалари ўрганиб чиқилиб, шулардан 236 нафари билан суҳбат жараёни ташкил қилинди, 185 нафар хорижлик инглиз тили мутахассисларига ишга қабул қилиш бўйича дастлабки таклифлар юборилди.

    Бошқа янгиликлар