АсосийJamiyat

Самарқандда икки ҳамширани калтаклаган аёлга суд ҳукми ўқилди (видео)

'Самарқандда икки ҳамширани калтаклаган аёлга суд ҳукми ўқилди (видео)'ning rasmi

Самарқанддаги тиббиёт бирлашмасида шифокорлар ўзаро жанжаллашиши натижасида икки нафар ҳамшира аёлга жиддий жароҳат етказилгани, бир аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилганди.

Мазкур жиноят иши юзасидан тиббиёт бирлашмасида сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди.

Жабрланувчи икки аёл судланувчи аёлни жарроҳлик бўлимига оилавий ўрнашиб олганини айтиб, бошқа бўлимга ўтказилиши, шунингдек, унга қонуний жазо берилиши кераклигини айтди.

“Агар ўша вақтда ўзимни ҳимоя қилмаганимда, иккита болам етим қолар эди”, — деди судланувчи аёл унга ўлдириш билан таҳдид қилишганини айтиб.

Суд ҳукмига кўра, аёл ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми билан айбли деб топилиб, унга 1 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

 

    Бошқа янгиликлар