АсосийJamiyat

Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умирзоқов лавозимидан озод этилди

'Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умирзоқов лавозимидан озод этилди'ning rasmi

Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов вазифасидан озод этилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар бермоқда

Сардор Умурзоқов президент маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг 16 июль куни Сардор Умурзоқов президент фармони билан президент Администрацияси лавозимига тайинланган эди. У президент Администрациясига тайинлангунга қадар Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимида ишлаган.

Шунингдек, Сунатулла Хусанович Бекенов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг ёрдамчиси лавозимидан, Фурқат Жалолович Рахимов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ижро этувчи аппарати таҳлилий материалларни тайёрлаш ва Администрация бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди.

    Бошқа янгиликлар