АсосийJamiyat

Чинозда “тадбиркор” 15 мингга яқин хонадоннинг бир ойлик электр энергиясини ўғирлади

'Чинозда “тадбиркор” 15 мингга яқин хонадоннинг бир ойлик электр энергиясини ўғирлади'ning rasmi

16 август куни Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзенергоинспекция” томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва электр таъминоти корхоналари мутахассислари билан ҳамкорликда Тошкент вилоятида ўтказилган назорат тадбирларида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.

Хусусан, Чиноз тумани, “Исломобод” МФЙда жойлашган “А. Ч.» УК ўзбошимчалик билан, ноқонуний равишда электр тармоғига уланганлиги натижасида тизимга 1 млрд 300 млн 860 минг сўм (2 млн 890 минг 800 кВт·соат) зарар етказгани маълум бўлди.

Маълумот учун: ушбу ҳажмдаги электр энергияси 14 мингдан ортиқ хонадоннинг бир ойлик истеъмолини ташкил қилади.

Ҳозирги вақтда аниқланган ҳолатлар юзасидан ҳуқуқни муҳофаза этувчи органлар томонидан ўрнатилган тартибда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар