АсосийDunyo

Путин Украина можаросида Ғарбни айблади

'Путин Украина можаросида Ғарбни айблади'ning rasmi

Халқаро хавфсизлик форумида сўзлаган нутқида Россия президенти  Владимир Путин Украинадаги давом этаётган можарода Ғарбни айблади. Бу ҳақда zamon.uz хабар бермоқда. 

Унинг Айтишича,  НАТО фойда олиш учун янги можароларни қўзғатмоқда.

“Оловга мой қуйиш сиёсати нимага олиб келаётгани Украина мисолида яққол кўриниб турибди. Неонацистлар тузумига миллиардлаб долларлар қўшиш, уни асбоб-ускуналар, қурол-яроғ, ўқ-дорилар билан таъминлаш, ўз кучларини юбориш ҳарбий маслаҳатчилар ва ёлланма аскарлар юбориш орқали можарони янада кучайтирмоқда ҳамда унга бошқа давлатларни жалб қилиш учун ҳамма нарса қилинмоқда”, — дейди Путин.

Анжуманда Россияда ташриф билан бўлган Хитой Мудофаа вазири Ли Шангфу ҳам сўзга чиқди. Ли очиқ мулоқот ва келишмовчиликларни бартараф этиш муҳимлигини қайд этди.

Мудофаа вазири Хитой тинчлик ва музокараларни рағбатлантириш тарафдори эканини таъкидлади.

    Бошқа янгиликлар