АсосийJamiyat

Сергелида йўловчи автобуси бетон устуннинг устига чиқиб кетди. Жабрланганлар бор (видео)

'Сергелида йўловчи автобуси бетон устуннинг устига чиқиб кетди. Жабрланганлар бор (видео)'ning rasmi

Жорий йилнинг 14 август куни соат 15.40 ларда Сергели туманида йўловчи автобуси  бошқарувини йўқотиб бетон устунга бориб урилиши натижасида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган. Бу ҳақда  ИИББ ЙҲХБ хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса 4П-21 йўлининг 5-километрида  1973 йилда туғилган  И.Б. бошқарувида бўлган давлат рақами 01 850 ЗЖА  белгили Саз-Ле 60 русумли автобусда содир бўлган.  

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖнинг маълум қилишича, автобус билан бир йўналишда ҳаракатланаётган тиркамали юк машинаси автобуснинг йўналишига ҳалақит бериши натижасида,  ҳайдовчи автобусни аввал ўнг тарафдаги столбага, сўнг йўлни ажратувчи бетонли тўсиқга урилиши натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган.

Йўл транспорт ҳодисаси натижасида  автобус ҳайдовчиси 1973 йилда туғилган И.Б. ва 3 нафар йўловчилари;

1983 йилда туғилган Б.Ф.

2021 йилда туғилган М.А.

2012 йилда туғилган А.Ф.лар тан жароҳат олиб шифохонага мурожаат қилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ  ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар