АсосийJamiyat

Бухорога 15 та чиқинди йиғувчи замонавий машиналар келтирилди

'Бухорога 15 та чиқинди йиғувчи замонавий машиналар келтирилди'ning rasmi

Бухоро вилоятига 15 та "Isuzu" русумли чиқинди йигъувчи махсус замонавий техникалар топширилди.  

Таъкидланишича, Осиё тараққиёт банки иштирокидаги "Қаттиқ маиший чиқиндиларни барқарор бошқариш" лойиҳаси доирасида 300 дона "Isuzu" русумли чиқинди йиғувчи махсус техникалар харид қилинган. Ушбу техникалар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан ҳудудлардаги санитар корхоналарига 10 йил муддатга имтиёзли шартлар асосида лизингга берилмоқда.  

Шунингдек, махсус техникалар бир йиллик имтиёзли даврга эга бўлиб, қўшимча қиймат солиғидан озод этилган. Бу ўз ўрнида санитар тозалаш корхоналари фаолиятини яхшилашга, қамров даражасини (4 млн кишига) оширишга ҳамда чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиб кетишга ёрдам беради.  

Маълумот учун, санитар тозалаш корхоналарига енгиллик яратиш мақсадида улар томонидан бошланғич бадал шакллантиришда қийинчилик туғилганда, унинг ўрнига қонунчиликда белгиланган тартибда таъминот турларидан бири ёки бир нечтасини тақдим этиш имконияти ҳам берилмоқда.  

Махсус техникалар Япониянинг "Isuzu" бренди остида Самарқанд автомобиль заводида йиғилган. 

Ҳозирда чиқинди ташувчи махсус техникалар Қашқадарё ва Бухоро вилоятларига етказиб берилган. Қолган вилоятларга топшириш ишлари ҳам олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар