АсосийJamiyat

Тошкентда ўқувчи қизларга тегажоғлиқ қилган мактаб психологи қамоқдан озод қилингани ва фаолиятини давом эттираётгани айтилмоқда

'Тошкентда ўқувчи қизларга тегажоғлиқ қилган мактаб психологи қамоқдан озод қилингани ва фаолиятини давом эттираётгани айтилмоқда'ning rasmi

Ижтимоий тармоқ саҳифаларида Миробод туманидаги 158-сонли умумтаълим мактаби собиқ психологи Гасанов Азад Элдаровичнинг ўқувчи қизларга тегажоғлик қилгани учун 2022 йил 19 августда Жиноий ишлари бўйича Миробод суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 129-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилиб, 2 йилга озодликдан маҳрум этилгани, аммо у муддатидан аввал — 1 йил 3 ой 10 кунда қамоқдан озод қилиниб, яна педагогика соҳасида ишламоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Юқоридаги хабар юзасидан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълумот тақдим этди. 

Маълум қилинишича, 2022 йил 7 апрелда Гасанов A.Э. Меҳнат кодексининг 100-моддаси, 4-қисм, 2-банди билан Миробод туманидаги 158-сонли мактаб психологи вазифасидан озод этилган.

"Айни пайтда мазкур таълим муассасасида уч нафар малакали психолог фаолият кўрсатмоқда. Гасанов А. нинг кейинги тақдири ҳақида бирорта маълумот мавжуд эмаслиги ва унинг ҳозирда пойтахтимиздаги умумтаълим муассасаларида фаолият кўрсатмаётганлигини билдирамиз", - дейилади Тошкент шаҳар ММТБ Матбуот хизмати хабарида. 

    Бошқа янгиликлар