АсосийDunyo

Қозоғистонда аёл туғуруқхона ойнасидан ўзини ташлади

'Қозоғистонда аёл туғуруқхона ойнасидан ўзини ташлади'ning rasmi

Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида 37 ёшли аёл туман шифохонаси туғуруқ бўлимининг жонлантириш бўлими учинчи қавати деразасидан сакради. Бу ҳақда Zakon.kz хабар берди.

“Қорасой клиник кўп тармоқли марказий туман касалхонаси” 10 август куни содир бўлган воқеа тафсилотларини очиқлади.

“Туғуруқхонанинг учинчи қаватидаги реанимация бўлимида туғуруқдан кейинги аёл тиббиёт ходимларини итариб, деразадан сакради. Аёл оператив туғуруқдан кейин тўртинчи кун интенсив терапияда бўлган. Туғуруқдан кейинги психоз фонида у ўзини тажовузкор тутиб, даволанишдан бош тортган”, — дейилади хабарда.

Айни пайтда у барча ихтисослашган мутахассислар: анестезиолог-реаниматолог, нейрохирург, травматолог ва жарроҳ томонидан кўрикдан ўтган.

    Бошқа янгиликлар