Зимбабве президенти Эммерсон Мнангагва август ойида бўлиб ўтадиган сайловларда ҳукмрон Зимбабве Африка миллий иттифоқи - Ватанпарварлик фронти партиясига овоз берганларнинг барчасига жаннатдан жой ваъда берди.
Мнангагва минглаб тарафдорларини ўз партиясини қўллаб-қувватлашга чақирди. Йиғилиш иштирокчиларига президентнинг юзи тасвири туширилган нонлар ҳам тарқатилди.
Зимбабведа 23 август куни сайлов бўлиб ўтади. Президентдан ташқари парламент ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари ҳам сайланади.
Аввалроқ Россия Африка мамлакатларига 50 минг тоннагача ғаллани текин етказиб беришини маълум қилганди. Зимбабве ҳам қабул қилувчи давлатлар қаторига киритилган.






