АсосийJamiyat

“Док-1 Макс” дори воситаси билан боғлиқ жиноят иши юзасидан 21 киши суд қилинмоқда

'“Док-1 Макс” дори воситаси билан боғлиқ жиноят иши юзасидан 21 киши суд қилинмоқда'ning rasmi

Бугун Тошкент шаҳар судида С. Р. П. (эркак, 1972 йилда Ҳиндистон Республикасида туғилган, “Quramax Medikal” МЧЖ директори), С. К. (эркак, 1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, бир вақтда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори ва унинг ҳузуридаги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУК директори лавозимларида ишлаган) ва бошқаларга (жами 21 киши: “Quramax Medikal” МЧЖ ва “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУК масъул ходимлари) оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланди.

Олий суд матбуот хизмати хабарига кўра, судланувчиларнинг 16 нафари эркак ва 5 нафари аёл бўлиб, уларнинг 7 тасига “қамоққа олиш”, 12 тасига “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” ва 2 тасига “гаров” тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилган.

Улар Жиноят кодексининг 184, 28,186-3, 186-3, 25,205, 205, 207, 28,209, 209, 210, 211, 212, 228-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

Ушбу жиноят иши Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси М. Юсупов раислигида биринчи инстанцияда кўриб чиқилмоқда.

Сал аввал, доридан заҳарланиб вафот этган боланинг отаси айбдорларга ўлим жазосини беришни сўрагани хабар қилинган эди.

Эслатиб ўтамиз, дастлаб, Док-1 Макс” дори воситаси 19 боланинг ўлимига сабаб бўлгани айтилган эди. Бироқ, теширувларда мазкур дори сабаб Ўзбекистонда 65 нафар ёш бола вафот этгани маълум бўлди.

 

 

    Бошқа янгиликлар