Сирдарё вилоятининг учта ҳудудига ИИБ раҳбарлари тайинланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Баён этилишича, подполковник Ўткиржон Сатторович Бегимов Боёвут тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланган. У тайинловга қадар Ширин шаҳар Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.
Шунингдек, майор Бегзод Юсупович Санаев Ширин шаҳар Ички ишлар бўлими бошлиғи вазифасини эгаллаган. У Вазирлик Академияси магистратурасининг иккинчи даражадаги “Tашкилий-тактик бошқарув” йўналишида таҳсил олган.
Бундан ташқари, подполковник Заҳриддин Нуриддинович Бобохонов Гулистон тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди. У шу пайтгача Вазирлик Академияси магистратурасининг иккинчи даражадаги “Tашкилий-тактик бошқарув” йўналишида таҳсил олган.






