АсосийJamiyat

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат пасайишда давом этади

'Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат пасайишда давом этади'ning rasmi

Дам олиш кунлари ҳароратнинг аста-секин пасайиши давом этади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқда.

Якшанба куни кундузги ҳарорат +30...+32 даражадан, жанубда +35 даражадан ошмайди.

Ушбу кунларда ҳудуднинг катта қисмида қуруқ ва кам булутли об-ҳаво сақланиб туради, фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларининг тоғ олди ҳамда тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

12-13 август кунлари баъзи жойларда шамол тезлиги чанг-тўзон билан 13-18 м/с.гача кучайиши кутилмоқда. Республиканинг айрим ҳудудларида шамол тезлигининг кучайиши баъзида 20-22 м/с.га етиши мумкин.

Кейинги ҳафтанинг ўртасида кундузги ҳаво ҳарорати +27...+30 даражагача янада пасаяди. Айниқса кечаси ва эрталаб ҳавонинг салқинлашиши сезиларли бўлади, бунда ҳарорат +13...+16 даражагача пасаяди.

Пойтахтда 11-13 август кунлари ҳаво кам булутли бўлади. Бугун ҳарорат кундузи +34...+36 даража, шанба куни +32...+34 даража, якшанба куни +30...+32 даража бўлади. Шарқий йўналишдаги шамол тезлиги бироздан ўртачагача эсади, кечалари 10-12 м/с.гача кучайиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар