Италиянинг Лампедуза ороли қирғоқларида муҳожирлар бўлган иккита қайиқнинг қулаши оқибатида 30 га яқин одам бедарак йўқолди. Бу ҳақда zamon.uz хабар бермоқда.
Соҳил хавфсизлик хизмати маълумотларига кўра, 57 йўловчи қутилишга муваффақ бўлган. Бундан ташқари, икки мурда – аёл ва боланинг жасади топилган. Иккала қайиқ ҳам Тунисдан йўлга чиққани тахмин қилинмоқда. Биринчи қайиқда 48 киши, иккинчисида эса 42 киши бўлган.
Италия Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, жорий йил бошидан буён мамлакатга денгиз орқали деярли 92 минг ноқонуний мигрант келган.






